​Реабилитация Марказига эга кўптармоқли МТТлар ҳамда умумий типдаги МТТ қурилишига тамал тоши қўйилишига бағишланган тантанали маросим.

31.01.2020 йил Тошкент вилояти – Тошкент вилояти, Қибрай туманида лойиҳа асосидаги ушбу МТТлар қурилишига дастлабки тош қўйилиши бўйича маросим бўлиб ўтди. Қурилиш бўйича келишув мактабгача таълим вазирлиги ва “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан 2019 йил июлида имзоланган эди. Лойиҳани амалга ошириш учун “ЛУКОЙЛ” томонидан ажратилаётган маблағ 12 млн. долларни ташкил этади.

Хайрия лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг “ЛУКОЙЛ оперейтинг компани” МЧЖси иштрокидаги МТТларни ташкил этиш бўйича чора–тадбирлар ҳақида”ги №839-сонли фармонига кўра амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра Тошкент ҳамда Қашқадарё вилоятларида алоҳида парваришга муҳтож болалар учун реабилитация Марказига эга бўлган 150 ўринли кўптармоқли МТТлар, Бухоро вилоятида эса 250 ўринга мўлжалланган умумий типдаги МТТ қурилиши режалаштирилган. Ушбу МТТлар болалар қамровини 550 ўринга оширади.

“Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, мактабагча таълим тизимининг энг долзарб масалалридан бири ҳисобланади МТВ ҳолатни яхшилаш учун фаол ҳаракат қилмоқда. Янги МТТлар қурилмоқда, мавжудлари таъмирланмоқда ҳамда уларнинг қуввати оширилмоқда. МТВга илгариМактабгача таълим тизими структурасида бўлган, кейинчалик бошқа мақсадларда ишлатилаётган бинолар қайтарилмоқда.

Биз бугун бизнес вакиллари болаларга ёрдам бераётганидан хурсандмиз. “ЛУКОЙЛ” компанияси туфайли ҳудудлардаги 550 бола сифатли мактабгача таълимга эга бўлади. Ушбу реабилитация маркази МТТ тарбияланувчиларидан ташқари йилига профессионал кўмакка муҳтож 5-7 минг болага ҳам ёрдам кўрастади”,– деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ўз чиқишида.

Бухородаги 3 қаватли бино ва қўшимча 11 минг кв/м майданга эга ҳудуд замонавий техника ва ускуналар билан жихозланади. Шунигдек, унда сузиш ҳавзаси, рақс ва спорт заллари каби иншоотлар, компьютер синфи, гуруҳлар учун алоҳида бинолар бўлиши режалаштирилган. Фаол ўйинлар ва спорт билан шуғулланиш учун велосипед йўлаклари, майса ва хавфсиз сунъий қопламали болалар майдончалари бўлиши ҳам кўзда тутилган. Нукусдаги реабилитацион марказга эга “Имкон” ихтисослашган мактабгача таълим ташкилоти Тошкент вилояти ва Қаршидаги лойиҳалар учун намуна қилиб олинди.

Амалга ошириладиган лойиҳаларда жисмоний ва ақлий ҳолатига кўра алоҳида парваришга муҳтож бўлган болалар учун МТТ ва тиббий муассаса бирлаштирилган. Уларда замонавий ЛФК ҳоналари, физотерапия, уқалаш кабинети, майда маторикани ривожлантириш, сенсор хоналари, ижтимоий–маиший мослашув, мусиқа, арт–терапия ҳоналари ҳамда шифокорлар кабинетлари мавжуд бўлади.

“Биз Мактабгача таълим вазирлигининг олийжаноб ҳаракатларида иштирок этаётганимиз ҳамда “Имкон” лойиҳаси ривожига камтарона ҳиссамизни қўшиш учун имконият берилаётганидан хурсандмиз”, – деди маросимдаги чиқишида “ЛУКОЙЛ Узбекистан оперейтинг компани” МЧЖ бош директори Степан Леонидович Гуржий

Фармонга кўра бино ва иншоот объектларини лойиҳалаш, қуриш, жихозлаш ва ишга тушириш ишлари 2021 йил 1 июлга қадар амалга оширилади.