​“Таълимдаги инновациялар” йиллик форумининг ҳалқаро босқичи: мактабгача таълим ташкилотларида креативликни ривожлантириш ва инклюзия

2019 йилнинг 31 октябрида Тошкент шаҳрида “Таълимдаги инновациялар: халқаро ҳамкорлик йўналиши” йиллик форумининг ҳалқаро босқичи бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда “Россия педагоглари: таълимдаги инновациялар” форуми томонидан ташкил этилди.

2019 йил 31 октябрь, Тошкент шаҳри — “Таълимдаги инновациялар: халқаро ҳамкорлик йўналиши” халқаро форуми Россия Федерациясининг 20 та ҳудудлари ва МДҲ давлатларида ҳар йили ўтказиб келинмоқда. Тошкент шаҳрида мазкур тадбирнинг халқаро босқичи биринчи марта ўтказилди.

Форум фаолияти мактабгача таълим жараёнига муваффақиятли тажрибалар ва инновацион ечимларни жорий этишга йўналтирилган. Россия Федерациясидан ташриф буюрган амалиётчи-маърузачилар томонидан янги методика ва технологиялар билан ишлаш бўйича 15 та семинар ўтказилди. Иштирокчилар боланинг муаммоли ахлоқини тузатиш учун мўлжалланган ABA-терапияси услублари билан танишдилар, чет тилини билмайдиган тарбиячилар кучлари билан кўп тилли муҳит яратилишини муҳокама этдилар ҳамда бола креатив фикрлашини ривожлантириш учун амалий воситаларга эга бўлдилар. Тақдим этилган методикалар уларни мактабгача таълим ташкилотларидаги ўқув-тарбия жараёнига дарҳол жорий этиш имконияти мавжудлиги билан аҳамиятлидир.

“Инклюзив таълим” бўлими куннинг муҳим қисми бўлди. Болаликдан мутлақо кўрмайдиган Россиялик коуч В.С. Васкевич “Зулматда саёҳат” муаллифлик тренингини ўтказди ҳамда имконияти чекланган болалар билан қандай самарали ишлаш мумкинлиги ва уларга МТТдан университетга қадар йўл босиб ўтишга ёрдам бериш юзасидан сўз юритди.

Халқаро форумда 250 нафардан ортиқ Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари, давлат ва нодавлат МТТлари раҳбарлари ва педагоглари иштирок этди. Ўқув сессиялари тугаганидан сўнг Россия Федерацияси спикерлари тақдим этилган таълим лойиҳаларини жорий этиш бўйича нотижорат асосда маслаҳатчилар сифатида иштирок этишга тайёр эканлигини билдирдилар.

Шунингдек, тадбир доирасида болалар ижоди учун мўлжалланган Россияда ишлаб чиқарилган канцелярия анжомлари ва товарлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.