​Тошкентдаги ихтисослаштирилган МТТлар махсус ихтисослаштирилган кўптармоқли МТТларга айлантирилади.

Ҳурматли ота-оналар ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг қайта ташкил этилиши бўйича маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жорий йил 2-октябридан бошлаб, Тошкент шаҳридаги 49 та ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари қуйидагича қайтадан ташкил этилади:

  • Жисмоний ҳамда психик ривожланишида муаммолари бўлган болалар учун мўлжалланган 18 та давлат кўптармоқли махсус МТТларда нутқида оғир муаммолари бўлган болалар учун ҳам махсус группалар ташкил этилади (логопедик гуруҳлар);
  • 31 та ИМТТлар умумий типдаги МТТларга айлантирилади;

Ушбу қадам, авваламбор, ривожланишида жисмоний ва психик муаммоларга эга бўлган ҳамда педагогик–коррекцион ёрдам ва реабилитацияга муҳтож болалар учун керакли шароит яратилишига қаратилган.

Қайта ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилинишига сабаблар

Жорий йил февраль–март ойларида МТВ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган комплекс текширув, қатор ихтисослаштрилган МТТлардаги тарбияланувчиларнинг 70% дан 94% гачаси соғломлиги ва уларни умумий типдаги МТТларга ўтказиш мумкинлигини кўрсатди. Айнан мана шу ташкилотларни болалар ва уларнинг ота–оналари манфаатини ҳисобга олган ҳолда, умумий типдаги МТТларга айлантириш қарори қабул қилинди.

Умумий типдаги МТТлар штатига нутқида бузилишлар бўлган болалар(3-7 ёшдаги) билан ишловчи логопед-дефектолог ставкаси киритилади.

Қайта ташкил этилаётган ихтисослаштирилган МТТларнинг тарбияланувчилари нима қилишлари мумкин?

Тарбияланувчилар қатнаган ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (31 та ИМТТ) умумий типдаги МТТга айлантирилади:

  • агарсоғлиги туфайли бола ихтисослаштирилган МТТда коррекцион–педагогик ва реабилитацион ёрдамга муҳтож бўлса, у ҳолда Тиббий–психологик–педагогик комиссия томонидан тиббий текширувдан ўтказилиши лозим. (Тиббий–психологик–педагогик комиссия томонидан хулоса берилиши учун асос бўлувчи тиббий кўрсаткичлар рўйхати 13.05.2019й. даги №391–сонли Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган)
  • рўйхатда келтирилган тиббий кўрсаткичлар бўлмаган тақдирда, бола эндиликда умумий типдаги МТТга айлантирилган таълим ташкилотига қатнашни давом эттиради.
  • агар боланинг соғлиғи учун коррекцион–педагогик ва реабилитацион кўмак талаб қилинса, у ҳолда бола, кўптармоқли ихтисослаштирилган МТТга қатнашни давом эттиради. Зарур ҳолатларда ташҳисни тасдиқлаш ва келгусидаги коррекцион ва реабилитацион муолажаларни белгилаш мақсадида тиббий–психологик–педагогик комиссия томонидан текширув белгиланиши мумкин;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13-майдаги 391-сонли қарорида кўрсатилган тиббий кўрсаткичлар аниқланмаган ҳолатларда болани қайта ташкил этилаётган умумий типдаги МТТга рўйхатга қўйиш тавсия этилади.

Тиббий–психологик–педагогик комиссия, ўз хулосасини берган ҳолда, зарур бўлган коррекцион–педагогик–реабилитацион тадбирларни белгилаб беради.

Агар бола қатнаган ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (18та) кўптармоқли ихтисослаштирилган МТТга айлантирилаётганбўлса:

49 та ихтисослаштирилган МТТларнинг тарбияланувчиларини рўйхатга қўйиш уларнинг ҳар бири учун индивидуал ҳолатда ҳал этилади. Ҳеч бир бола МТТда жойсиз қолмайди, юқордаги тадбирларнинг барчаси амалга оширилгандан кейингина, яна янги тарбияланувчилар(яъни илгари 49 та ихтисослаштирилган МТТларга қатнамаган болалар тарбияланувчилар)ни уларга қабул қилиш қонунчиликда белгиланганидек давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Соғлиғида муаммоси бўлган болалар нималарга эга бўладилар?

  • Соғлиғида муаммоси бўлган болалар эътиборсиз қолмайдилар ҳамда кўптармоқлига айлантирилаётган ихтисослаштирилган МТТга қатнашни давом эттирадилар.
  • Бу болаларда тўлақонли ва ҳар томонлама коррекцион ва педогогик ва реабилитацион кўмак олиш имконияти пайдо бўлади. Одатда, ривожланишида муаммоси бўлган болаларда муаммолар мажмуавий ҳарактерга эга бўлади. Масалан, аксар ҳолатларда неврологик бузилишлар нутқ ривожланиши, психика, таянч ҳаракат системаси, эшитиш ва кўришга таъсир этган бўлади. Шу кунгача аксарият ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида коррекцион ишлар улардан фақат биттаси бўйича олиб борилган(Масалан, таянч ҳаракат аппаратидаги оғир нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган МТТ ёки эшитиш, кўришда нуқсонлари бўлган болалар учун, “логопедик” МТТлар). Ташкил этилаётган кўптармоқли МТТларда эса тарбияланувчиларда бир вақтнинг ўзида зарур бўлган мутахассисларнинг барчасидан кўмак олиш имконияти пайдо бўлади.
  • Қайта ташкил этилаётган МТТларда шароит яхштланган бўлади. Текширувлар натижасида, кўп ҳолатларада коррекцон–педагогик ва реабилитацион кўмак тўла ҳажмда ва замонавий талаблар асосида кўрсатилмаганлиги аниқланди. Бунга асосий сабаблардан бири, моддий–техник базанинг эскирганлиги ҳамда зарур жихозларнинг мавжуд эмаслиги бўлган.

Қайта ташкил этилаётган 18 та кўптармоқли ихтисослаштирилган МТТлар коррекцон–педагогик ва реабилитацион муолажаларнинг юқори даражада самарали бўлишини таъминловчи замонавий ускуналар, дидактик материаллар, махсус ўйинчоқлар ва бошқа барча керакли нарсалар билан таъминланади.

Ҳурматли ота–оналар, Мактабгача таълим вазирлиги баъзиларингиз учун, яшаш жойи яқинидаги ихтисослаштирилган МТТдан узоқроқда жойлашган бошқа ИМТТга фарзандингизни кўчиришингизга тўғри келишини яхши тушунади. Аммо биз, амалга оширилаётган тадбирлар, фарзандингиз сифатли ва ҳар томонлама реабилитацияга эга бўлиши туфайли, бу камчиликни тўла оқлай олишига ишонамиз. Сизларнинг йўл ва вақтга кетадиган ҳаражатларингизни мумкин қадар камайтириш мақсадида, кўптармоқли ихтисослвштирилган МТТлар Тошкент шаҳрининг барча туманларида ташкил этилади.

Ихтисослаштирилган МТТларнинг кўптармоқли ихтисослашлирилган МТТларга айлантирилишининг дастлабки босқичи, Тошкент шаҳрида амалга оширилади. Навбатдаги босқичда эса, ҳар томонлама реабилитация имкониятини берувчи ихтисослаштирилган МТТлар Республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилади.