​Ургут туманида мобил мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Самарқанд вилояти МТБ

Ургут тумани Навбоғ МФЙ, Жўраптепа МФЙ ҳамда Муродқишлоқ маҳаллаларида мобил мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Барча шароитларга эга Isuzu HC 40 русумли автобус белгиланган йўналиш бўйлаб ҳаракатланади. Унинг кўчма гуруҳларда бўлиш муддати 3 соатдан ошмайди.

Мобил МТТда 3 нафар янги иш ўрни яратилиб ишчилар қабул қилинди. Унда маҳалланинг 3-7 ёшли болаларидан 96 нафари тарбияланиш имкониятига эга бўлди. Ушбу МТТнинг очилиш маросимида туман ҳокими, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, туман Адлия бўлими бошлиғи ҳамда жамоатчилик ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.