​ВАЗИРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ва Каттақўрғон шаҳри фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказди.

Оқдарё туманидаги сайёр қабулда Оқдарё, Қўшработ, Иштихон ва Пайариқ туманларидан мурожаат қилган 7 нафар фуқаронинг муаммолари тезкор ҳал этилди.

Каттақўрғон шаҳридаги сайёр қабулда эса Каттақўрғон шаҳари, Каттақўрғон ва Пахтачи туманларидан мурожаат қилган 4 нафар фуқароларнинг муаммолари шу жойнинг ижобий ҳал этилди.

Бундан ташқари, С.Турғунов ушбу ҳудудда яшовчи фуқаролар хонадонларини айланиб чиқди ҳамда аҳолига мактабгача таълим билан болаларни қамраб олишни ошириш мақсадида оилавий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борди ҳамда ўзининг ҳуқуқий маслаҳатларини берди.