​ВИЛОЯТ МТТларида БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИ

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси Наманган шаҳар 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлаш, мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотларида спорт турлари бўйича селекцион ишларни ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида Наманган шаҳридаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия йўриқчилари учун “Биз билан бирга ривожланинг”шиори остида спортнинг 6 тури бўйича “Маҳорат дарслари” ўтказилди.

Тадбирда “Шахмат тахтаси ва тошлари” тўгараги раҳбари, 2-тоифа мураббий-тренер, спорт усталигига номзод 1-БЎСМ мураббийси О.Зокиров, “Ёш курашчиларда куч сифатини ривожлантириш” йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт устаси, “Дзю-до” спорт тури бўйича Республика чемпиони 14-БЎСМ мураббийси М.Каримова, “УЖТ, МЖТ “Маваши” зарбани ўргатиш” йўналиши бўйича “Кик-боксинг” спорт тури бўйича Осиё чемпионати ғолиби, 1-БЎСМ мураббийси Д.Мўминов, “Мактабгача ёшдаги болаларда диққат ва ҳаракат моторикасини ривожлантириш” йўналиши бўйича “Баскетбол” бўйича икки карра Ўзбекистон чемпиони, 1-БЎСМ мураббийси О.Расулов, “Теннис тарихи”, “Икки томонлама ўйин” йўналиши бўйича “Теннис” спорт тури бўйича 1-тоифали 1-БЎСМ мураббийси Д.Турсунова, “Рақслар флешмоби” йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт устаси, “Дзю-до” спорт тури бўйича Республика чемпиони М.Каримова ва М.Худойназаровалар томонидан маҳорат дарслари ўтилди.

Наманган шаҳар 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва тарбияланувчилари ҳам ташриф буюрганларга ўз маҳоратларини намоён этдилар.