​ВИЛОЯТ МТТларида БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИ

БУХОРО ВИЛОЯТИ

Мамлакатимиз Президентининг ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалалари бўйича белгилаган 5 та устувор ташаббуси ижросини таъминлаш борасида Бухоро вилоят мактабгача таълим бошқармаси ва унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

ҚИЗИҚАРЛИ ЭСТАФЕТА

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадидатаълим ташкилотлари тарбиячилари ўртасида эстафета спорт мусобақалари ташкил этилди.

Тадбирнинг дастлабки босқичида 2000 яқин тарбиячилар иштирок этишди. Бухоро шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бўлиб ўтган 2-босқичда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 13 та жамоа ўзаро беллашди. Натижаларга кўра, Когон туманидаги 1-МТМ жамоаси энг юқори кўрсаткич билан фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ромитан туманидаги 24-МТМ жамоаси 2-, Бухоро шаҳридаги 19-МТМ жамоаси эса 3-ўринларни қайд этишди. Барча жамоалар ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ”

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида Бухоро туман мактабгача таълим бўлими ҳамда Галаосиё педагогика коллежи ҳамкорлигида 24-мактабгача таълим ташкилотида “Беш ташаббус- беш имконият” номли тадбир ташкил қилинди.

Унда барча мактабгача таълим ташкилотлари мудира ва тарбиячилари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутахассислари, туман хотин-қизлар Кенгаши ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда МТТ тарбиячилари ва тарбияланувчилари томонидан ҳар бир йўналиш бўйича кўргазмалар ташкил қилинди. Шунингдек, муассасада фаолият олиб бораётган спорт тўгараклари иштирокчиларининг чиқишлари, ёшларни жисмонан чиниқтириш, китобхонликни тарғиб қилиш юзасидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбирда фаол қатнашган тарбияланувчилар туман мактабгача таълим бўлими ва Галаосиё педагогика коллежи томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

“ЮРТ КЕЛАЖАГИ- БЕШ ТАШАББУСДА”

Ғиждувон туман мактабгача таълим бўлими ва Ғиждувон педагогика коллежи ҳамкорлигида » Юрт келажаги – 5 ташаббусда» мавзусида семинар ташкил этилди. Унда тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ҳамда коллеж талабалари иштирок этиб, 5 ташаббус йўналишида ўз иқтидорларини намойиш этишди.

“ЖАЖЖИ ҚИЗЛАРЖОН”

Жондор туман мактабгача таълим бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида 36-МТТда “Жажжи қизларжон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

«Зумрадойлар давраси» тўгарагининг фаолиятини юксалтириш, болаларда одоб-аҳлоқ дурдоналарини шакллантириш, уларнинг қалбида меҳнатсеварлик, ростгўйлик, камтарлик, шахсий гигиенага риоя қилиш каби ижобий хислатларни таркиб топтириш мақсадини кўзда тутган туман миқёсидаги мазкур танловда 6 та гуруҳдан таркиб топган МТТ лар тарбияланувчилари ўзаро беллашдилар. Белгиланган 5 та шарт асосида улар ўзларининг эпчилликлари, чаққонликлари ва ижодий қобилиятларини намойиш этишди. Кўрик-танлов сўнгида жамоаларга муносиб тарзда “Энг билимдон гуруҳ», “Энг чаққон гуруҳ», «Энг аҳил жамоа», «Энг топағон гуруҳ», «Энг қувноқ гуруҳ» каби номинациялар берилди ва туман ҳокимлиги томонидан эсталик совғалари билан тақидланди.