​Ёшлар билан сайёр қабул


Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Т . А . Худайбергенов раҳбарлигида 2020 йилнинг 8- январь куни ўтказилган ёшлар билан сайёр қабули вақтида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Мўйноқ тумани мактабгача таълим ташкилотлари ёшлари билан оммавий сайёр қабул жараёнлари ташкил этилди .


Жорий йилнинг 2020 йилнинг 11-январь куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таьлим вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов Мўйноқ туманинг чекка қишлоқларидаги МТТларда ёшлар учун сайёр қабул ўтказди. Унда 18-30 ёшда бўлган ёшларнинг муаммо ва таклифлари кўриб чиқилди. Сайёр қабул чоғида ёшларнинг талабларига кўра номутахассис тарбиячи ва ёрдамчи тарбиячилар учун ўқув методик маркази ташкил этиш қарори қабул қилинди. Унга Қанликўл ва Шуманой туманларидан малакали мутахассис– педагоглар жалб этилди.

Шунингдек, С.Турғунов томонидан 5- сонли МТТга компьютер ва принтер, 4 та МТТга эса ўқув–методик қўлланмалар топширилди. Ёшларни рағбатлантириш мақсадида 8- сонли МТТ тарбиячиси Алтынгул Зийнатдинова таълим–тарбия жараёнида эришган ютуқлари учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Ташкил этилган марказдаги ўқув курслари, шу йилнинг 11- январиданоқ иш бошлади. Ушбу курслар 10- сонли МТТда ташкил этилиб, илк дарсларни Собитхон Турғунов ўтди. Ушбу ўқув курслари “Мўйноқ тажрибаси” деб ном олди ва ушбу тажриба бутун Республикага ёйилиши кутилмоқда.