​Заҳарланишдан сақланинг!

Наманган вилояти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги «Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 626-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тизимда қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги 15-сонли кўптармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида, тизимдаги ҳамширалар учун, озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув-семинар давомида ҳамшираларга бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишда бракераж комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари хусусан сут ва сут маҳсулотларини сақлаш, ишлатиш талабларини амалдаги тартиб бўйича ташкил этиш борасида тушунчалар берилди.