​ЗАФАРБЕК ВА МЕҲРОЖ ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ СОВРИНДОРИ БЎЛИШДИ.

Бухоро вилояти

Жорий йилнинг 20-23 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўр т асида бўлиб ўтган спортнинг т а экв о ндо (ITF) тури бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида Бухоро вилояти, Жондор туманидаги “ Ша ҳ ло-Бону нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиятанувчилари Зафарбек Ибодуллаев ва Меҳрож Шокировлар ўз вазн тоифаларида фахрли II ўринни қўлга киритиб, кумуш медали соҳибига айландилар.

Уларнинг бу ютуқларида НМТТнинг жамоаси ва спорт мураббийси Саидали Исматовнинг ҳиссаси катта.

Юз нафар тарбияланувчини қамраб олган “Шаҳло-Бону” нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг ҳар томонлама чуқур таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар мавжуд. Айниқса, тарбияланувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қизиқиши ва қобилиятларини юзага чиқариш, қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган.

“-Айни пайтда ташкилотимизда бадиий гимнастика, таэквондо, ментал арифметика, инглиз тили, рус тили тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, машғулотлар тажрибали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда. Таълим-тарбия жараёнида ота-она ҳамкорлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Оила ва таълим муассасаси бамисоли боланинг икки қаноти. Парвоз учун ҳар иккала қанот ҳам бақувват бўлмоғи лозим. Мақсадимиз, болажонларимиз жамиятда ўз ўрни ва нуфузига эга инсон бўлиб етишишлари учун мустаҳкам пойдевор яратишдан иборат “, -дейди НМТТ мудираси Нилуфар Шодиева.

Биз болажонларимизни ғалаба билан қутлаймиз!