​Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича МТВ нинг расмий баёноти.

Жорий йилнинг 21-декабрь куни ижтимоий тармоқларда шахси номаълум икки аёлнинг, телефон орқали, мактабгача таълим ташкилоти мудирасини болаларнинг заҳарланиши айблови орқали лавозимдан озод қилдириш мақсадида яширин режаси ёзилган аудиоёзув тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолат бўйича текширув бошлаганлигини маълум қилади. Ҳолатни ўрганиш бўйича барча маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади. Текширув натижалари ҳақида батафсил хабар бериб борамиз.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати