​Зомин туманида янги МТТ иш бошлади

2020 йил 11 январь куни Жиззах аилояти Зомин тумани, Ҳалқобод МФЙда “Жажжи қадамлар” номли мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Зомин тумани МТБга қарашли ушбу МТТнинг очилишида Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Мақсуджон Юлдашев Жиззах вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, Зомин тумани Ҳокимлиги ходимлари туман фаоллари ҳамда маҳалла нуронийлари иштрок этдилар.

Ушбу МТТда 7 та асосий гуруҳ ва 2 та қисқа муддатли гуруҳлар иш олиб бориб, у 235 нафар тарбияланувчиларни қамраб олиш имкониятига эга. “Жажжи қадамлар” МТТсининг янги биноси “Ж–Қурувчи” фирмаси томонидан замонавий қурилиш технологиялари асосида барпо этилиб, қурилиш ишларига 11 млрд. 500 млн. сўм маблағ сарфланди. Тадбирда сўзга чиққан М.Юлдашев маҳалла аҳлини замонавий, барча қулайликларга эга бўлган таълим ташкилоти очилиши билан қутлади. Тадбир нихоясида “Жажжи қадамлар” МТТси раҳбари Нурхон Охуновага катта ишонч билдирилиб, ушбу ташкилотнинг рамзий калити топширилди.