14- ЯНВАРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ!

Жиззах вилояти, Фориш тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли “Ғунча” МТТ да 14-январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга Фориш полигонининг 08918-сонли ҳарбий округ командири Э.Маллахонов бошчилигида ҳарбийлар ташриф буюрдилар. Тадбирда шунингдек Ветеранлар уюшмаси ва афғон уруши қатнашчилари ҳам иштрок этдилар. Тарбияланувчилар томонидан ижро этилган “Аскарлар”, “Аскар қиз” қўшиқлари, шеърлар, рақслар ҳамда “Мендирман ўша” қўшиғига саҳналаштирилган кўриниш тадбир қатнашчиларида катта таасурот қолдирди. Тадбир сўнгида ҳарбийлар болажонларга совғалар тақдим этдилар.