2020 ЙИЛ ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИ ИЖРОСИ

2020 йилда жами 426 та мактабгача таълим ташкилотлари объектларини қуриш ва (19 та объект – янги қурилиш) реконструкция қилиш (394 та объект – реконструкция, 13 та йилдан-йилга ўтувчи реконструкция объектлари) ишларини амалга ошириш белгиланган. Ушбу мақсадларга жами 1 789,6 млрд сўм, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига асосан жами 371 та МТТларда қурилиш таъмирлаш ишларига жами 1 589,6 млрд. сўм ва Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 55 та МТТ ларни реконструкция қилишга жами 200 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 575-сон қарорига ҳамда Ҳукуматнинг тегишли баённомаларига асосан 2020 йил мактабгача таълим ташкилотлари қуриш реконструкция қилиш ишлари учун ажратилган лимитларни мақбуллаштиш, дастурга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишлар ҳисобига якуний тасдиқланган манзилли дастурга кўра мактабгача таълим ташкилотлари қуриш реконструкция қилинадиган объектлар сони 417 тани ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси Президетининг 2020 йил 10 январдаги “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича танлов (тендер) ўтказишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 91-сон қарорига мувофиқ, 2020 йил Инвестиция дастури доирасида ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган мактабгача таълим объектларининг барчасида тендер (танлов) савдолари ўтказилди.

2020 йил якунига кўра, Инвестиция дастури доирасида ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 1 338,7 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиб, 1 286,5 млрд.сўм маблағ молиялаштирилди.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида, 417 та объектдан, 41 таси йилдан-йилга ўтувчи бўлиб, 63 670 ўринли (қувват) 376 та мактабгача таълим объектлари 2020 йилда фойдаланишга тайёр ҳолда топширилди ва қўшимча 29 428 янги қувват яратилди. Жумладан:

  •  2 460 ўрин янги қурилиш ҳисобига;
  • 15 895 ўрин бўш турган биноларни реконструкция қилиш ҳисобига;
  • 11 073 та ўрин фаолият кўрсатаётган МТТлар қувватларини кенгайтириш ҳисобига.