“Альтернатив (турли ёшдаги) гуруҳларда таълим жараёнини ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида 17-19-март кунлари Тошкент вилоятидаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  педагоглари учун “Альтернатив (турли ёшдаги) гуруҳларда таълим жараёнини ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда Тошкент вилоятининг барча туманларидаги Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг 365 нафар педагоглари жалб этилдилар.

Семинар иштирокчиларга дастлаб институтнинг профессор-ўқитувчилари томонидан таълим сифатини ва малака ошириш  тизимида амалга  оширилаётган ишлар билан таништириб ўтилди.

Шунингдек, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагоглар институт профессор-ўқитувчиларининг “Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурини турли ёшдан ташкил топган гуруҳларда таълим жараёнида қўллаш борасидаги тажрибалари билан танишдилар.

Семинар давомида Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларда олиб борилаётган таълим-тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича ёндашган ҳолда ташкил этиш ҳамда ҳужжатлар юритилишида таълим мазмуни самарадорлигини оширишни таъминлаш ишларига алоҳида аҳамият берилди.

Айниқса, машғулотларнинг амалий тарзда ташкил этилганлиги, кичик гуруҳларда олиб борилган жараёнлар иштирокчиларни янада кўтаринки руҳда бўлишларига ва фаол қатнашишларига туртки бўлди.

Мазкур семинарда боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари, “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида боланинг ривожланиш марказларидаги фаолияти,  турли ёшдаги болалар гуруҳи билан ишлаш компетенциялари тўғрисида тайёрланган тақдимотлар тақдим этилди.

Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар. Семинар якунида махсус тайёрланган сўровномалар иштирокчиларга тарқатилиб, тизимга ҳамда фаолиятга оид қисқа савол-жавоблар ўтказилди.