«Август конференцияси»

«Август конференцияси» – бу ҳар йили байрамона тарзда нишонланадиган тадбир бўлиб, бу йили мактабгача таълим тизимининг тарбиячи ва методистлари билан бир каторда, соҳанинг маъсул ходим ва раҳбарларини жамлади. 27 август куни Зарафшон концерт залида Юнусобод тумани МТТ ҳодимлари орасида 2018-2019 ўқув йили якунига бағишланган анъанавий «Август конференцияси» бўлиб ўтди. Анжуманда ўтган 2018-2019 ўқув йили якунлари ва янги 2019-2020 ўқув йилида мактабгача таълим тизими олдида турган вазифалар тўғрисида келишилди.

Концерт дастурида ,,Илк қадам,, дастурининг биринчи битирувчилари тамонидан рақслар ижро этилди. Тадбир сўнгида ўз фаолиятини муваффақиятли олиб бораётган тарбиячилар тантанали равишда тақдирландилар.