«Биз мактабга борамиз» мавзусидаги ўқув семинари

Андижон вилояти, Асака тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 36- мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма–босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 999-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга йўналтирилган “Биз мактабга борамиз” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда мактабгача таълим вазирлиги таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси Б.Ахмедов, вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи М.Абдуллаева, халқ таълим бўлими мудири Ў.Сулаймонов, МТТларда ўқитишнинг муқобил шаклини ташкил этиш, таълим тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматини ташкил этиш бўлими шўъба мудирлари, МТТ мудиралари, туман мактаб директорлари, МФЙ раислари иштрок этдилар.

Семинарда МТВ бош мутахасиси Б.Ахмедов сўзга чиқиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларига ташкилот жойлашган маҳалла худудида 3-7 ёшли болаларни қайта хатловдан ўтказиш, 6 ёшлилар орасида мактабгача таълимга қамраб олинган ва олинмаганларнинг алоҳида рўйҳатини шакллантириш, маҳалла фуқаролар йиғини ва мактаб раҳбарияти хамкорликда 6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш лозимлиги ҳақида тўхталди. Ҳудуддаги фойдаланишга лойиқ бўш биноларни аниқлаш ва уларда болаларини ўқитиш учун шароит яратиш бўйича тавсиялар берди.

Семинарда ҳудуддаги 6 ёшли болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.