«Бош вазир кубоги» мусобақаларига тайёргарлик

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан туман, шаҳар мактабгача бўлим ходимлари ўртасида футбол ва волейбол бўйича вилоят биринчилиги учун мусобақа ташкил этилди.

Мусобақа “Бош вазир кубоги” доирасида, вилоят мактабгача таълим тизими ходимлари ўртасида, соғлом-турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Спорт-соғлик гарови” шиори остида ўтказилмоқда.

Мусобақада вилоятдаги барча туман, шаҳар мактабгача таълим бўлим ходимларидан иборат жамоалар иштирок этмоқда.

Футбол бўйича мусобақаларнинг татнтанали очилишида Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ирода Якубова, шунингдек, аёллар жамоалари ўртасида волейбол мусобақалари ҳам ўтказилишини таъкидлади.

Футбол бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган мусобақа якунларига кўра:

1-ўринни Қўшкўпир туман Мактабгача таълим бўлими;

2-ўринни Хазорасп туман Мактабгача таълим бўлими;

3-ўринни Хоразм вилояти Мактабгача таълим жамоаси эгаллади.

Мактабгача таълим тизимидаги ходимлар ўртасида мусобақалар давом этади.