Бугун Қашқадарё вилоятида 50 та МТТлар очилади.

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан айни вақтда катта тадбир амалга оширилмоқда.

Бугун 15- январь куни бу ерда 50 та мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Улардан 16 таси давлат, 34 таси нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир. Ушбу МТТлар очилиши билан 3-7 ёшдаги 2905 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинади шунингдек, 170 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади.

2020 йилда вилоятда 455 та МТТлари ишга туширилиши режалаштирилган.

Ушбу МТТларининг ишга тушиши ҳозирги 110532 нафар қамровни 138759 тага, яъни 38.7 фоиздан 47.6 фоизга оширади.

Ушбу МТТларда 1100 та бўш иш ўринлари яратилади.

Қашқадарё вилояти.