Чекка ҳудудларда МТВнинг сайёр қабули.

Қорақалпоғистон Республикаси

2019 йил 25-27 ноябрь кунлари Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида сайёр қабул ўтказди.

Аҳоли муаммолари билан яқиндан танишиш, тизимга доир камчиликларни аниқлаш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Собитхон Турғунов 25-27 ноябрь кунлари Қорақалпоғистоннинг Кегайли, Қораўзак, Қанликўл туманларида сайёр қабуллар ўтказди. Сайёр қабуллар давомида 100 дан ортиқ оддий фуқаролар ҳамда соҳа вакилларининг арзлари, таклифлари, муаммолари жойида ўрганиб чиқилди ва ҳал этилди.

Масалан, фуқаро Райҳон Раметованинг “Гужим терак” маҳалласидаги 4-сонли МТТда тарбияланувчилар учун рус тилини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатишни йўлга қўйишҳақидаги таклифи кўриб чиқилди. Ташкилотда рус тили тўгараги ташкил этиш учун мутахассис М.Қурбанбаева рус тили тўгараги раҳбари лавозимига ишга қабул қилинди.

Сайёр қабул доирасида Қонликўл туманидаги “Қос жап” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи I гуруҳ ногирони Елгелди Қадримбетов оиласига ташриф буюрилиб, унинг моддий аҳволи яқиндан ўрганилди. Е.Қадримбетов даволаниш учун туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилди ва унинг саломатлиги доимий назоратга олинди. Ушбу оиланинг ишсиз тўнғич фарзанди 5-сонли МТТга қоравул лавозимига ишга жойланди.

МТВ сайёр қабуллари бошқа вилоятларда ҳам ўтқазилмоқда.