«EBS» таълим телерадиокомпанияси раҳбарияти билан учрашув

Корея Республикаси билан мактабгача таълим тизимини ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорлик доирасида вазир Агриппина Шин бошчилигидаги Мактабгача таълим вазирлиги делегацияси 23-27 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Корея Республикасида бўлди.

Мазкур ташриф доирасида Кореянинг “EBS” таълим телерадиокомпанияси раҳбари жаноб КИМ МЁНГ ЖУНГ бошчилигида юқори даражадаги учрашув ўтказилди.

2019 йил 18-21 апрел кунлари Корея Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи чоғида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Кореянинг “EBS” таълим телерадиокомпанияси билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандуми имзоланган эди. Ушбу учрашув давомида болалар таълимига йўналтирилган телеканалини яратиш истиқболлари, мактабгача ёшдаги болалар учун замонавий медиа-контентни ишлаб чиқиш йўллари, шунингдек, малакали медиа-мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, таълим дастурларини сақлаш учун мультимедия маълумот-марказини яратиш ва Корея томонидан МТТ мутахассислари учун “EBS”да малака ошириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.