Электрон шаклдаги норма ижодкорлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ходимлари томонидан жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги биносида вазирлик ходимлари учун “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш (виза қўйиш)нинг ягона электрон тизимини (project.gov.uz) билан ишлаш тартиби ва усуллар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Мактабгача таълим вазирлигида фаолият юритаётган ходимлар томонидан ягона электрон тизимидан (project.gov.uz) фойдаланиш жараёнида юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш усуллари ва воситалари бўйича алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди ва иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича ва батафсил жавоблар олишди.