Эълон Давлат хусусий шерикчилиги асосида нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш бўйича биринчи марта ўтказилган танлов натижалари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорига асосан давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битимлар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича тузилиши белгиланган.

Шунга асосан, 2019 йилнинг 16 август санасидаги “Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш” бўйича Танлов комиссияси йиғилишининг 2 сонли баёнига кўра танлов натижалари қуйидагича:

1. Танлов комиссиясининг якуний баҳолаш натижаларига кўра:

0006-02/02 рақамли Лот бўйича “Давлатхон юлдузлари” НТМ, 0011-02/02 рақамли Лот бўйича “Офарин болажон” НТМ, 0001-03/02 рақамли Лот бўйича “Робияхон орзуси” НТМ, 0002-04/02 рақамли Лот бўйича “Чудо детство” НТМ, 0003-04/02 рақамли Лот бўйича “Доно болажон” НТМ, 0002-02/02 рақамли Лот бўйича “Болажонлар орзуси” НТМ, 0003-02/02 рақамли Лот бўйича “Baby star” НТМ, 0002-03/12 рақамли Лот бўйича “Happy baby Toshloq” МЧЖ, 0008-02/11 рақамли Лот бўйича “Ziyonur education” МЧЖ, 0007-02/11 рақамли Лот бўйича “Kamronbek Confidence” ХК, 0014-02/08 рақамли Лот бўйича “Ойгул Жахонгир орзуси” МЧЖ, 0007-02/08 рақамли Лот бўйича “Улуғ қурувчи” МЧЖ, 0002-02/06 рақамли Лот бўйича “Асал билимдон болажон” НТМлар танлов ғолиби деб эълон қилинди.

Лотлар бўйича фақат бир иштирокчидан келиб тушган таклифлар танлов талабларига мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда, комиссия аъзоларининг овоз бериш йўли орқали 0009-02/08 рақамли Лот бўйича “Ажралмас бирлик” МЧЖ, 0001-02/05 рақамли Лот бўйича “Jonajon bolajon” НТМ, 0001-02/14 Лот бўйича “Play room” НТМ, 0001-04/14 лот бўйича “EDU PRIME” МЧЖ, 0002-04/14 лот бўйича “WOODMAN” ҚК МЧЖ билан давлат-хусусий шериклик битимларини имзолаш мақсадга мувофиқ деб топилди.

2. Танлов комиссиясининг якуний баҳолаш натижаларига кўра 0006-02/02 Лот бўйича «Наврўз келажаклари» НТМ, 0011-02/02 Лот бўйича Қўчқаров Даврон Неъматович, 0001-03/02 Лот бўйича «Wunderkind» НТМ, 0002-04/02 Лот бўйича «Ириска» НТМ, 0003-04/02 Лот бўйича «Аъло болажон» НТМ, 0002-02/02 Лот бўйича Содиқова Мухаббатхон, 0003-02/02 Лот бўйича Гаффарова Гулрухсора, 0002-03/12 Лот бўйича «Ахшак мелиоратори» МЧЖ, 0008-02/11 Лот бўйича «Kamronbek Comfidence» Х/К, 0007-02/11 Лот бўйича «Ziyonur Education» МЧЖ, 0014-02/08 Лот бўйича Усмонов Бобур Мамараимович ва Усмонова Шоира Абдуғаниевна, 0007-02/08 Лот бўйича «Ёш юлдузчалар порлаши» МЧЖ, 0002-02/06 Лот бўйича «Уйчи мега строй» МЧЖ лар Танловда мағлуб деб топилди.

3. Танловга тегишли ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаганлиги (хусусан гаров таъминоти мавжуд бўлмаган) сабабли 0001-01/07 рақамли Лот бўйича “Доно болакай” НТМ ва “Smart Kindergarden” МЧЖ, 0006-02/08 рақамли Лот бўйича “Келажак ширинтойлари” НТМ ва “Қувноқ ёшлигим” МЧЖ, 0005-01/11 рақамли Лот бўйича Мамадалиев Мухаммаджон Илхомжон ўғли ва Боймуродова Қундузхон Султоновна, 0009-02/11 рақамли Лот бўйича “Зиё-Нур ёғдуси” НТМ ва Юнусова З., 0001-03/12 рақамли Лот бўйича “Baby Castle” НТМ ва “Kids Academy” НТМ, 0001-04/12 рақамли Лот бўйича “Latif Servic” ХФ ва “Файз Рамазон Шариф” ХФ, 0005-02/02 рақамли Лот бўйича Бахриддинов Сардорбек Зайнобиддин ўғли, 0012-02/02 рақамли Лот бўйича «Шахрихон Истиқлол Фарзандлари» НТМ, 0002-02/03 рақамли Лот бўйича «Юлдузча қундузча» НТМ, 0002-02/05 рақамли Лот бўйича «Dono kichkintoy» НТМ, 0001-04/06 рақамли Лот бўйича «Келажак юлдузчалари» НТМ, 0001-01/09 Лот бўйича Жалилов Акром, 0004-02/09 Лот бўйича Жабборова Бахтинисо, 0005-01/09 Лот бўйича Мавлонов Жаҳонгир, 0008-02/08 Лот бўйича «Оқолин Қуёш Нурлари» МЧЖ, 0017-02/08 Лот бўйича «Маржона» НТМ, 0001-02/01 Лот бўйича «Умит Нышани» НТМ, 0004-03/14 Лот бўйича «Ahmedov education» НТМнинг таклифлари кўриб чиқилмасдан қолдирилди.

Танловда ғолиб аниқланмаган ҳамда иштирокчилардан таклифлар келиб тушмаган Лотлар бўйича Вазирлик ишчи гуруҳи томонидан хатлов ўтказилиб, қайта танловга қўйилишини маълум қиламиз.