А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалига ижрочи директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сон қарорига мувофиқ, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилган.

Ҳукуматнинг махсус қарорига мувофиқ, Қахрамон Мадаминович Ибадуллаев Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ижрочи директори этиб тайинланди.

Бунга қадар Қахрамон Мадаминович Ибадуллаев, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ педогогика коллежи директори вазифасида ўз фаолиятини олиб борган.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати