Кореяга ўқув сафари

Мактабгача таълим йўналишида тажриба алмашиш мақсадида Мактабгача МТВ ҳамда 324-сонли экспериментал МТТ мутахассисларидан иборат гуруҳ 2019 йил 16-21 декабрь кунлари Корея Республикасида бўлдилар. Ўқув сафари дастури Пучон Университетининг Ўзбекистондаги филиали ҳамда Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси кўмагида ишлаб чиқилди.

Сафар давомида Ўзбекистонлик мутахассислар Пучон Университети қошидаги мактабгача таълим Маркази, давлат, нодавлат ва идоравий мактабгача таълим ташкилотлари, болаларни овқатлантириш Марказиларининг фаолияти қандай ташкил этилганлиги билан танишдилар.

Жумладан, овқатлантиришни ташкил этиш, болалар боғчаларида таълим-тарбия жараёнларини ташкил этиш, педагогларнинг ўқув фаолиятини режалаштириш, МТТларда таълим -тарбия жараёнларининг мониторинги, ривожлантирувчи муҳитни ташкил этиш, шунингдек болалар ва ота-оналар билан ишлашга педагогик ёндашув масалалари қандай ташкил этилганлиги ўрганилди.

Эга бўлинган тажрибадан Ўзбекистонлик мутахассислар таълим-тарбия жараёнларини мукаммаллаштириш, ўқув-методик, дидактик материаллар ишлаб чиқиш жараёнларида фойдаланишлари мумкин. Бу эса ўз навбатида боғчаларда мактабгача таълим сифатини оширишга ёрдам беради.