Мактабгача таълим ташкилотлари босқичма-босқич очилмоқда

Бугун Навоий вилоятида (Кармана тумани 8, 15, 16, 22, 23, 24, 25, Қизилтепа тумани 5, 8, 17, 32, 35, Учқудуқ тумани 1, 2, 10, Навбаҳор тумани 7), Самарқанд вилоятида (Пахтачи тумани 5, 7, 9, 14), Наманган вилоятида (Наманган тумани 1, Норин тумани 3, Поп тумани 18, 25, 46), Сурхондарё вилоятида (Жарқўрғон тумани 1, 40, Музработ тумани 3, 5, Сариосиё тумани 1, Термиз шаҳри 12, Шуробод тумани 25, Қумқўрғон тумани 1, 9), Тошкент вилоятида (Юқори-чирчиқ тумани 1, Ўрта-чирчиқ тумани 1, 25, Қибрай тумани 20) ва Тошкент шаҳрида (Олмазор тумани 441, Яшнабод тумани 15-сонли) жами ҳудудлар бўйлаб 40 та мактабгача таълим ташкилотлари босқичма босқич иш фаолиятини бошлади.

Мактабгача таълим ташкилотларида болажонларни таълим ва тарбия олишлари учун ҳамма шарт-шаротлар яратилган, шунингдек, барча жараёнлари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда олиб борилмоқда.