МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ УЧУН ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, турли шаклдаги мактабгача таълим ташкилотларини барпо этиш, уларни юқори малакали, замонавий фикрлайдиган тарбиячилар ва мутахассислар билан таъминлаш, таълим ва тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга келиб мактабгача таълим вазирлиги томонидан соҳа учун илмий педагогик кадрларни тайёрлашга ҳам катта эътибор қаратилди.

2019 йил 22 август куни илмий кенгашнинг диссертацияси ҳимояси бўйича илк (биринчи) йиғилиши режалаштирилган. Унда биринчи диссертациялар ҳимояси бўлиб ўтади.
“Ҳозирги кунда илмий кенгашга мазкур ихтисослик бўйича 1 та фан докторлик ҳамда 5 та фалсафа доктори (PhD) диссертациялари ҳимояга кабул қилинган. Шуни таъкидлаш жоизки, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузурида докторантура ташкил қилинди.