Мактабгача таълим тизимида 2020 йил давомида маънавий-маърифий ишлар юзасидан амалга оширилган ишлар

Ўзбекистон «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари» тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати таълим-тарбия тизимига ҳам ўзининг аниқ, қатъий талабларини қўймоқда.

Ушбу талаблар доирасида таълим соҳасида педагогларнинг моддий-маънавий шароити тубдан яхшиланиб, таълим сифатини оширишнинг замонавий технологиялари жорий қилинмоқда.

Тарбия ва таълимни бир-биридан алоҳида ажратиб бўлмайди, бу икки жараён ўзаро уйғун, узлуксиз асосда ташкил этилгандагина одобли, ахлоқий фазилатларга эга, юксак маънавиятли, шу билан бирга билимдон, зукко, руҳан ва жисмонан соғлом, кенг дунёқараш ва тафаккурга эга, замонавий касб-ҳунар эгаси бўлган ватанпарвар ёшларни етиштириб беради.

Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 15 мартддаги 43-сон буйруғига асосан режа асосида, ҳар ҳафтанинг жума куни мактабгача таълим ташкилотларида “Манавият куни” тадбирларини  ҳамда ҳар ойнинг охирги жума кунида педагог ходимлар учун “Маънавият соатлари”ни ташкил этиш белгиланган. Мазкур буйруғ билан тасдиқланган мактабгача таълим ташкилотларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияга кўра “Манавият куни” тадбирлари ва “Маънавият соатлари” ўтказилади.

Мактабгача таълим вазирлигининг  2020 йил 8 январдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, “Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотларини ўзбек миллий эртаклари, афсонавий қаҳрамонлар, буюк боболаримиз, кадимий миллий меъморчилик обидалари, мамлакатимиз табиати, Ватан тимсоллари асосида безаш ва жиҳозлаш” тартиби ҳамда  “Ота-оналар ва тарбиячиларнинг бола тарбияси борасидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни оширишга қаратилган илғор педагогик ва ахборот технологияларига асосланган худудий ўкув-тренинглар, семинарлар, форумларни ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар” дастури ишлаб чиқилиб, ҳудудларга ижро учун юборилди.

Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида «Ўзбекистон — менинг Ватаним!» туйғусини шакллантириш, уларда давлат рамзларига ҳурмат ҳиссини тарбиялашга қаратилган тарбиявий тадбирлар сценарийлари ишлаб чиқилиб, режа асосисда ўтказилиб келинмоқда.

Мактабгача таълим ташкилотларида давлат тилини ўргатиш, болаларда ўзбек тилига нисбатан муҳаббат уйғотиш мақсадида турли тарбиявий тадбирлар ўтказишга қаратилган тавсияларни ўз ичига олган Йўриқнома ишлаб чиқилди ва МТТларига электрон нусхаси тарқатилди.

Мактабгача таълим вазирлигининг  2020 йил 17 февралдаги  Мактабгача таълим ташкилотларида “Ватанпарварлик бурчаги”ни ташкил этиш тўғрисидаги 30-сон бўйруғига биноан  МТТларда Ватанпарварлик бурчаклари ташкил этилди.

 Мазкур буйруқга асосан вазирликнинг “Ватанпарварлик бурчаги”ни анжом-аслаҳалар ва махсус плакатлар жамланмаси билан жиҳозлаш бўйича тавсияси ишлаб чиқилди  ва ҳудудларга ижро учун йўналтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда “Болалик кунларимда” лойиҳаси доирасида, ўзбек халқ эртакларининг аудио талқини яратилди. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади  миллатимизнинг улкан маданий мероси, халқ оғзаки ижоди намуналарини келажак авлодга етказишдан иборат.

Халқ эртакларининг аудио талқинини яратишда бир гуруҳ мутахассислар, жумладан, муҳаррирлар, таржимонлар, мусаҳҳиҳ ва руҳшунослар, актёрлар ҳамкорликда иш олиб борган бўлиб, ўзбек халқининг “Зумрат ва Қиммат”, “Ур тўқмоқ”, “Очил дастурхон” каби бир қанча севимли эртакларини ўзида мужжасам этган аудио эртаклар тўплами яратилди.

         Яратилган аудио эртаклар ижтимоий тармоқдаги “Телеграм” каналининг “Болалик кунларимда”  саҳифаси орқали доимий тарзда жойлаштирилиб борилмоқда. Мазкур эртаклардан бугунги кунда МТТларидаги таълим-тарбия жараёнларида фойдаланилмоқда.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Истеъдодли болажон” кўрик танловини ўтказиш бўйича низом ишлаб чиқилди.

 Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида йил давомида 16 номдаги  “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати”,  “Мен ҳам ҳарбий бўламан”, “Навоийга эҳтиром”, “Бобур рубойиларини ўрганамиз”, “Наврўз — янгиланиш даври”, “Шарафшоним-байроғим” ва “Конституция–бахтимиз  пойдевори” мавзуларидаги маънавий-маърифий тадбирлар,  “Илк қадам” ва “Ақлвой” Онлайн дастурлари доирасида “Жажжи раққосалар”  , “Бахтли болалалигим”, “Болалигим–пошшолигим” мавзусида  расм чизиш, шеър, куй ва қўшиқ куйлаш бўйича  онлайн кўрик танловлар ҳамда “8 март – Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан МТТларининг педагог ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Болаларда маънавий дунёқарашини ва театр маданиятини шакклантириш мақсадида 10 000 нусҳада  «Стол театри» дидактик тўпламлари тайёрланиб,  мактабгача таълим ташкилотларига етказилган.

«Стол театри» дидактик тўпламлари ўзида миллий сиймолар, миллий эртаклар ҳамда мултфильм қаҳрамонлари кўринишлари ва лавҳалари акс эттирган бўлиб, бугунги кунда ушбу дидактик тўпламлардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиб келинмоқда.

Бундан ташқари ўтган йил давомида Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнида қўлланиладиган Ўзбекистоннинг миллий маданий мероси ва бойликлари “Ўзбекистон композиторлари”, “Ўзбекистоннинг буюк алломалари”, “Менинг маҳаллам”, “Миллий ҳунармандчилик”, “Ўзбекистон Республикасининг давлат байрамлари”, “Қадимий шаҳарлар”и номли кўргазмали плакатлар ишлаб чиқилган бўлиб, Мазкур плакатлар тўплами 22 000 нусхада чоп этилиб МТТларга етказилди.

ЎзМТРК билан ҳамкорликда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида таёрланаётган, миллийликни ўзида акс акс эттирган кўрсатувлар тайёрланиб, “Болажон” телеканали орқали намоийш этиб келинмоқда.

2020 йил 10 сентябрь куни “Миллий тарбия ва замон” мавзусидаги Республика илмий-амалий онлайн конференцияси ўтказилди. Ушбу конференцияда “Комил инсон тарбиясида миллий қадриятларнинг роли: узлуксиз маънавий тарбия концепцияси асосида” мавзусида шуъба ташкил этилди. Унда мактабгача ёшдаги болаларни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати