“Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ўз ишини бошлади

Мактабгача таълим соҳаси учун илмий педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш ўз ишини бошлади.

Илмий кенгаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2018 йил 29 декабрдаги 303-сонли қарори билан Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳузурида ташкил этилди.

PhD.29.12.2018.Ped.80.01 рақамли илмий кенгашга 13.00.08 – “Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослик бўйича илмий даражалар олиш учун диссертациялар ҳимоясини ўтказишга рухсат берилди.

Илмий кенгашнинг 13 кишидан иборат таркиби тасдиқланди.