Мактабгача таълим вазири Агриппина Шинга “Қорақалпоғистон Республикаси ёшларининг фахрий устози” давлат мукофотини топширилди.

Мактабгача таълим вазирлиги биносида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шинга Қорақалпоғистон Республикасининг “Қорақалпоғистон Республикаси ёшларининг фахрий устози” давлат мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотни Жукорги Кенгеси раисининг биринчи ўринбосари Отажон Каримович Ҳамроев тақдим этди.

Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин миннатдорчилик изҳор этиб, Қорақалпоғистонда бундай юксак мукофотни олиш катта шараф эканлигини таъкидлади. Мактабгача таълим вазирлиги биринчи навбатда мана шундай муаммоли ҳудудларга эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда. Сўнгги йиллар ичида Қорақалпоғистонда МТТ сони ортди. “Имкон” реабилитация маркази билан бирга инновацион ихтисослаштирилган МТТнинг айнан Нукус шаҳрида очилгани ҳам кўп нарсадан далолат беради.