Мактабгача таълим вазири Бухорода бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 21-23 январь кунлари Бухоро вилоятига ташриф буюрди.

Вазир дастлаб, Бухоро шаҳридаги “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғини, Ғиждувон кўчасида қад ростлаётган замонавий мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари билан танишди. «ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания» МЧЖ ҳомийлик маблағлари асосида қурилаётган мазкур мактабгача таълим ташкилоти 250 ўрингга мўлжаланган бўлиб, мазкур лойиҳа асосида болаларни сифатли таълим ва тарбия билан қамраб олиш мақсадида, 300 ўринга кенгайтириш режалаштирилган. Агриппина Шин қурилиш ишлари  билан танишиар экан, аниқ кўрсатма ва топшириқларни берди.

Агриппина Шиннинг кейинги манзилли, Қоракўл туманидаги Педагогика коллежи негизида таъмирланаётган математика фанига ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Таълим ташкилоти  “Меридиан автострой” МЧЖ томонидан 2 млрд сўм маблағ эвазига таъмирланмоқда. Ташкилот 6 гуруҳдан иборат бўлиб, 180 нафар болажонларни ўз бағрига олади.

Вазир таъмирлаш ишларини кузатар экан, деворларни ёрқин рангларда бўялмаганлигини танқидга олди.

  • Болажонлармизга таълим-тарбияни бераётган вақтда, дунёни рангбаранг қилиб намоён этишимиз керак. Ахир, биз келажак пойдеворини қураётганимизда уларнинг тафаккурини, ёшлигиданоқ шакиллантиришимиз лозим, – деди Агриппина Шин.

Пудратчи ва тегишли мутасаддиларга мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир хонасининг безаги ва болаларни хавфсизлигини таъминловчи жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги кўрсатма ва топшириқларни берди.

Шу билан бирга, Агриппина Шин Қоракўл туманида жойлашган Педагогика коллежига ҳам ташриф буюрди. Вазир 301 нафар ёшлар таҳсил олаётган педегогика коллежини кўздан кечирар экан, коллеж биносининг таъмирлаш ҳамда деворларни пардозлаш ишларига замон талабларидан келиб чиқган ҳолда ёндашиш бўйича ўз топшириқларини берди.

Коллеж ахборот-ресус марказида сақланаётган 4 508 китобларни ўқувчилар фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар ташкил этиш кераклигини таъкидлади. Шунингдек, алоҳида маънавият ва маърифат  хонасини ташкил этиш бўйича вазифалар берди.

Вазир Бухорога ташрифи давомида вилоятнинг чекка ва олис ҳудудлари яъни Қоракўл ва Олот туманларида болаларни сифатли таълим ва тарбия билан таъминлаш мақсадида, янги замонавий мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиши бўйича манзилли дастури яъни «йўл харитаси» ни ишлаб чиқиш таклифини берди. Манзилли дастур асосида белгиланган топшириқларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш муддати ва аниқ топшириқлар билан белгиланади.  

Қоракўл ва Олотдаги мактабгача таълим ташкилотларининг қурилиши белгиланган ҳудудлар билан танишар экан туман инфратузилмасидан келиб чиқган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотларини қуришда замонавий технологиялардан фойдалиниш, замон андозалари асосида қуриш бўйича кўрсатмаларини берди. 

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда Бухоро вилоятида 424 та давлат, 26 та хусусий, 71 ДХШ,  756 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Бухоро вилояти мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати