МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6-мартдаги қарорига кўра Олимов Қаҳрамон Танзилович Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қ.Т.Олимов 1967 йили туғилган. Педагогика фанлари доктори, профессор.

2018 йилдан бошлаб Мактабгача таълим вазирлигининг “Педагог кадрлар сифатини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш” бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

2018 йилгача Бухоро мухандислик технология институтининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори лавозимида фаолият юритган.