Мактабгача таълим вазирлиги ҳамдардлик билдиради.

4-октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани, «Дўнг» Маҳалла фуқаролар йиғини, Ўрикзор кўчасида жойлашган нодавлат оилавий МТТ тарбияланувчиси 4 ёшли Ш.З. (2015 й.т.) дастлабки таҳминларга кўра йиқилиш натижасида жароҳат олиш туфайли воқеа жойида вафот этган. Ушбу қайғули воқеа муносабати билан Мактабгача таълим вазирлиги унинг ота-онаси ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади. Айни вақтда воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи ушбу фожеага аниқлик киритиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди.