мактабгача таълим вазирлиги делегацияси сингапурда

Жориий йилнинг 5 дан 9 ноябрга қадар икки томонлам аҳамкорлик алоқаларини йўлга қуйиш ва мактабгача таълим тизими тажрибаларини урганиш мақсадида Узбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бошчилигидаги делегациянинг Сингапур давлатига расмий сафари бошланди.

6 ноябрь куни делегация аъзолари Сингапурдаги энг нуфузли университетларидан бири Нанянг Технология Университети раҳбарияти билан учрашдилар. Учрашув давомида Мактабгача таълим вазири А.Шин ва университет вице-президенти Алан Чан икки мамлакатнинг таълим тизими ҳамда мактабгача таълим соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва малакаларини ошириш масалаларига алоҳида тухталдилар.

Шунингдек, делегация аъзолари университет фаолияти ва ундаги таълим йуналишлари билан яқиндан танишдилар. Айникса, Сингапурдаги барча педагог кадрларни тайёрлаб берадиган Нанянг университети тасарруфига кирувчи Миллий таълим университети ва Эрта ривожланиш миллий институти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунигдек, делегация аъзоларида университет томонидан нейропсихология, таълим бериш механизми ва иновацион технологиялар соҳасида олиб борилаётган тадқиқотлар катта қизиқиш уйғотди.

Мактабгача таълим вазирлиги делегациясининг Эрта ривожланиш миллий институти раҳбарияти билан бўлган мулоқоти чоғида мактабгачатаълим тарбиячилари, шунингдек мактабгача таълим муассасалари раҳбарларининг бошланғич тайёргарлиги ва малакасини ошириш масалаларифаол муҳокамақилинди.

Институт вакиллари делегация аъзоларини мутахассисларнитайёрлашйуналишлари ватамойиллари, Сингапур мактабгачатаълимтизимининг ўзига хос хусусиятлари, мавжуд талаблар ва дастурларбилан таништирдилар. Учрашув давомида кадрларни тайёрлаш соҳасидагиҳамкорлик тўғрисида келишувгаэришилди.

Делегация, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мактабгачатаълимвазирлигибиланҳамкорлик Меморандумини имзолаган Modern Montessori Internationalтаълим ташкилотига ташрифбуюрди.

Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик доирасида М.Монтессори усули буйича ишлайдиган сертификатланган тарбиячи-мутахассисларни тайёрлаш марказини ва Ўзбекистонда М.Монтессори мактабгача таълим муассасини ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари М.Монтессориметодологиясининингпринциплари, ёндошувлари билан яқиндан танишдилар, шунингдек келишувларни амалга ошириш режасини муҳокамақилдилар.

Ташрифдавомида СингапурРеспубликасининг Ўзбекистондагифавкулодда ва мухторэлчисижаноб Б.Зулкифли билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Агриппина Шин ва жаноб Зулкифли таълим соҳасидаикки томонлама самарали ҳамкорлик ўрнатилишига ва тажриба алмашишни фаоллаштиришга умид билдирди.

Ўзбекистон Республикасининг СингапурРеспубликасига ташрифидавом этмоқда.