МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ РАҲБАРИЯТИ ВА ЁШЛАР ЎРТАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

Муҳтарам Президентимизнинг мактабгача таълим соҳасига қаратилаётган эътиборлари натижасида Амударё туманидаги 3-мактабгача таълим ташкилоти 2017 йилда Инвестиция дастури асосида 75 ўринга мўлжалланиб янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган тарбиячиларнинг 90% 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов жорий йилнинг 16 январь куни 3-мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб, мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган 30 нафар ёшлар биланучрашди. Учрашув давомида ёш тарбиячилар ўзларини қийнаётган муаммолар билан мурожаат этишди ва жойида бартараф этилди. “Аму қуёши” давлат-ҳусусий шерикли асосидаги мактабгача таълим ташкилотининг тарбиячисиКамолова Шахноза Бахтиёр қизи Олий таълим муассасасига ўқишга кириш истагини билдириб мурожаат қилди ва ушбу мурожаат юзасидан 2020-2021 ўқув йилидан тавсия асосида ўқишга қабул қилиш белгиланди. Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари томонидан ёш педагогларга методик ёрдам кўсатиш мақсадида тренинг ташкил этилди. Шунингдек, бўлажак ва ёш тарбиячиларнинг педагоглик маҳоратини ошириш мақсадида тўгараклар фаолиятини кузатишди. Келгусида 3-мактабгача таълим ташкилотида ёш тарбиячиларга методик ёрдам кўрсатиш маркази узлуксиз давом эттириш белгиланди.