Мактабгача таълим вазирлиги томонидан уюштирилган пресс-тур: янги мактабгача таълим ташкилотлари ва тизимда дуал таълимни жорий этиш

2020 йилнинг 6 ноябрь куни Мактабгача таълим вазирлиги уюштирган пресс-тур доирасида Тошкент вилоятидаги 4 та МТТ ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги педагогика коллежига ташриф буюрилди.

Тошкент вилоятида 789 та мактабгача таълим ташкилоти, жумладан,   481 та давлат, 26 та идоравий, 112 та хусусий, 18 та ДХШ асосидаги ва 152 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти мавжуд. 2020 йилнинг 3-чораги ҳолатига кўра, Тошкент вилоятида мактабгача таълимга болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 49,5% ни ташкил этди (2017 йилда 27,2%). Жорий йил охирига қадар МТВ ушбу кўрсаткични 57,4% га оширишни режалаштирмоқда. Ўтган уч йил мобайнида Тошкент вилоятида мактабгача таълим ташкилотлари сони 1,8 баробар ошди.

«Олтин балиқча« 12-сонли мактабгача таълим ташкилоти, Тошкент вилояти

Келес шаҳрида жойлашган 12-сонли «Олтин балиқча» МТТ 2020 да ишга туширилди. Янги МТТ собиқ туман суд биносида жойлашган. Мазкур иншоот Мактабгача таълим вазирлиги балансига олиниб, «Anglesey Food» ЯТ МЧЖ (korzinka.uz) ҳомийлигида реконструкция қилинди. Қуввати 480 ўрин, яратилган иш ўринлари сони 25 тани ташкил этади. Тўла вақтли гуруҳлардан ташқари, 12-сонли МТТда 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш бўйича бепул қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти ташкил этилган.

МДО ва «Anglesey Food» ЯТ МЧЖ ўртасидаги ҳамкорлик бу ҳайрия фаолияти шаклидаги давлат-хусусий шериклигидир (ДХШ).

«Ақлвой» мобил МТТ, Янгийўл тумани

Янгийўл туманида “Isuzu” автобуси воситасида мобил МТТ фаолият юритади. Кун давомида, автобус манзилларга боради ва 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни қамраб олади. Ўқитувчилар ўқувчилар билан турли ёш гуруҳлари учун мўлжалланган дастур бўйича иш олиб борадилар, автобус маршрутининг ҳар бир нуқтаси тўсиқлар, курси, арғимчоқ, ўйингоҳ ва болалар майдончалари билан жиҳозланган.

«Ақлвой» мобил МТТ оддий мактабгача таълим ташкилотлари бўлмаган чекка қишлоқ жойларида фаолият кўрсатади.

24-сонли МТТ, Қуйи Чирчиқ тумани

Қуйичирчиқ тумани 24-сонли МТТ идоралараро ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон давлат божхона қўмитаси кўмагида қурилган. МТТ қуввати 160 ўрин, яратилган иш ўринлари сони 30 тани ташкил этади.

Erudit kids planet”, Нурафшон шаҳар

“Erudit kids planet” 100 ўринли оилавий мактабгача таълим ташкилотидир. МТТда 15 нафар ўқитувчи ва маъмурий ходимлар фаолият кўрсатиб, тўгараклар ташкил этилган.

МТТда барча белгиланган ҳавфсизлик чоралари кўрилган: ниқоб режими ва ижтимоий масофа сақлашга риоя этилади, болалар ва ходимлар эрталаб текширувдан ўтказилади ҳамда ҳарорат кунига икки марта ўлчанади. Гуруҳларда тозалаш кунига 4 марта амалга оширилади, бинолар жадвалга мувофиқ шамоллатилади.

Тошкент вилоят педагогика коллежи

Тошкент вилоят педагогика коллежи дуал таълим жорий этилган биринчи ўқув юрти бўлади. Коллеж ўқувчилари академик билим олиш билан параллел равишда болалар билан ишлаш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантирадилар. Шу мақсадда коллежда 240 нафар ўқувчига мўлжалланган янги давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилди.

Дуал таълим моделининг анъанавий таълимга нисбатан устунлиги ундаги назария ва амалиётнинг мустаҳкам боғлиқлигидадир. Ўқувчилар ўрганаётган нарсалари ва олган маълумотларини ўз ишларига қандай татбиқ этиш мумкинлигини биладилар. Бундай ёндашув натижасида мактабгача таълим тизими нафақат педагогик билимларни ўзлаштирган, балки болалар билан ишлашни биладиган ўқитувчиларга ҳам эга бўлади.

МТВ мамлакатимиз бўйлаб 97 та педагогика коллежида дуал таълим тизимини жорий этмоқда. Коллежлардаги мактабгача таълим ташкилотлари бепул бир йиллик мактабга тайёрлов, шунингдек, ўрнатилган тартибда бошқа таълим хизматларини кўрсатишни амалга оширади.