Мактабгача таълим вазирлигида Пучон университети ректори Хан Чюн Сач вазир Агриппина Шин билан учрашди.

Мактабгача таълим вазирлигида Пучон университети ректори Хан Чюн Сач вазир Агриппина Шин билан учрашди. Учрашув давомида Ўбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун таомнома ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Марказ ташкил этиш имкониятлари муҳокама этилди.

Бундан ташқари кадрлар тайёрлаш масаласида ҳам тўхталиб ўтилди. Пучон Университети ректори мактабгача таълим учун кадрлар тайёрлашга ихтисослашган коллежлардан бирида Пучон техникуми очиш таклифини берди. Бундан ташқари МТТ лар раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти базасида мутахассисларни қайта тайёрлаш Маркази ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 2020 йил ёзида Тошкентда болаларнинг илк ривожланиши бўйича ЮНЕСКО анжумани ўтказилиши режалаштирилаётганини билдирар экан, Пучон университети вакилларини ушбу анжуманда иштирок этишга таклиф қилди.