Мактабгача таълим вазирлигида тизимда амалга оширилаётган ишлар, карантин даврида ва келажакда мактабгача таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар мавзусида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим тизими: муаммо, таклиф, ташаббус

Йиғилишда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, вазир ўринбосарлари, вазирлик бошқармаси бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиқлари иштирок этди.

Онлайн тарзда бўлиб ўтган йиғилишда карантин даврида ва келажакда мактабгача таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, карантин даврида “Болажон” телеканали орқади эфирга узатилаётган “Ақлвой” ва “Илк қадам” лойиҳалари доирасида онлайн машғулотлари, Жорий ўқув йилини якунлаш, янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, тизимда давлат-хусусий шерикчиликни янада ривожлантириш, 2020 йилда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш манзилли дастури асосида тендер савдоларини ташкил этиши ва тизим учун мўлжалланган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, 2020 йилда тизимда коррупцияга қарши курашни такомиллаштриш бўйича “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш каби мавзуларда сўз борди.

Ушбу масалалардан юзасидан Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин бажарилиши лозим бўлган асосий йўналишларга тўхталиб ўтдилар.

Сўнгра, кун тартибидаги кейинги масалалар бўйича вазир ўринбосарлари тегишли бошқарма бошлиқлари сўзга чиқдилар.

Шу билан бирга, йиғилиш давомидавазир томонидан Мактабгача таълим вазирлигига келиб тушган мурожаатлар, таклифлар ва уларнинг ечимлари бўйича маъсул ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ахборотлари эшитилди.

Слектр йиғилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати