Мактабгача таълим вазирлигининг “Озодлик радиоси”да тарқалган видеоси бўйича маълумот

2020 йил 23 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти, Фурқат тумани, Бекобод қишлоғидаги 40-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида хоналар етарли даражада иситилмаётгани ҳақида видеолавҳа тарқатилди.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси қуйидагича муносабат билдиради:

Мазкур ДМТТ бино ва иншоотлари илгари ҳудуддаги 20-МТТ филиали сифатида фойдаланилиб, фаолияти тўхтатилган эди. Кейинчалик, мослаштирилган бино ҳашар йўли билан таъмирланиб, 2018 йилда 75 ўринлик 40-сонли МТТ сифатида янги ташкил этилган. 2020 йилда маҳаллий бюджетдан 123 миллион сўм мабдағ ажратилиб, биноларнинг том қисми, ошхона ва ҳожатхона таъмирланган. Иккита иситиш қозонлари орқали иситилади. Куз-қиш мавсуми учун 13,8 тонна кўмир захираси билан таъминланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўрсатилган ҳолатларни ўрганиш учун 2020 йил 24 декабря куни бошқарма бошлиғи Ю.Ходжаева ҳамда соҳа раҳбарлари ушбу ДМТТга келиб ваназиятни ўргани.

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеолавҳа шу йил 6 ноябрь куни МТТ тарбиячиси томонидан тасвирга олинган. Пандемия сабабли МТТ фаолияти вақтинча тўхтатилганидан сўнг шу йил 4 ноября кунидан болаларни қабул қилиш бошланган. Ҳақиқатдан ўша пайтда ҳаво ҳарорати пастлагани, иситиш тизимида техник носозлик бўлганлиги сабабли 2 кун хоналарни меъёрида исишни имкони бўлмаган. Иситиш козонларига тизимига қўшимча ускуналар ўрнатилгандан сўнг камчиликлар бартараф этилди. Ҳозирги кунда МТТда ҳоналарнинг ҳарорати 22-24 даража иссиқликда сақланмоқда.

         Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи 24 декабрь куни 40-давлат мактабгача таълим ташкилотига борганида Ахмедов С. келиб, менда яна бошқа видеолавҳалар бор уларни ҳам чикараман деб МТТ ходимлари ва бўлим вакиллари олдида бақир-чақир қилган. Бошқарма бошлиғи Ю.Ходжаева бу бўлган ҳолат ҳақида Миллий хавсизлик идораси ҳодимларини огоҳлантирган.

Ахмедов С. 1983 йил 16.04 да туғилган, у МТТда 0.75 штат бирлигида қоровул бўлиб ишлаган, ишга келмаган, янгиира муд тайинлангандан сўнг, ишга келишини талаб қилган, шу сабабли Ахмедов С. мудирани шантаж қилишни бошлаган. (Ахмедов С. аслида тадбиркор, ўзига тўқ, 404 рақамли малибу машинанинг эгаси, биринчи турмушидан ажраган, 1 нафар фарзандига алимент тўлаш учитель қоровириига вифазасифас). Энди савол туғилаяпти, нима учун ўзига тўқ инсон бўлса, фарзандига алимент тўлаш учун асосий тадбиркорлик фаолиятини эмас, балким, қоровул лавозимида 0.75 штат бирлигида ишлашини хохлаган. Нега холат юзасидан Ахмедов С. бу ҳақда олдин вилоят бошқармаси ёки вазирликка мурожаат этмаган.

Фурқат тумани хокимияти томонидан ҳам ушбу МТТнинг фаолиятини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳ тузилди.