Мактабгача таълим вазирлигининг расмий хабари

Мактабгача таълим вазирлиги вазирлик ва унинг тизимида коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилади:

Мактабгача таълим вазирлигида 2020 йилнинг 26 март кунидан бошлаб ҳужжатлар, хат-хабарлар ва соҳага оид барча ёзишмаларни қоғоз кўринишида киритиш вақтинча тўхтатилади. Ҳужжатлар фақат Е-хат электрон ахборот алмашинуви тизими mdo@exat.uz ёки электрон почта (манзил: mdo-devon@umail.uz) орқали қабул қилинади.

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини Мактабгача таълим вазирлигида қабул қилиш вақтинча тўхтатилади. Барча мурожаатлар ишонч телефони (тел.: 71 239-33-79) орқали қабул қилинади.

Ахборот хизмати