Мамлакатимизда илк бор мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ўтказилган «Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танлови ғолиблари аниқланди.

20-21 август кунлари «Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик танловнинг Республика босқичи ўтказилди. Танлов мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга, инновацион таълим технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишга қаратилди.

Республика босқичи 2 турда ўтказилиб, биринчи турда Мактабгача таълим вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган ҳар бир номинация бўйича танлов комиссияси томонидан Республика босқичида иштирокчиларининг аҳамиятли бўлган ўқув-услубий, илмий ва маънавий маърифий материаллари ёки ижодий ишлари, «Интернет-портфолио» си, танлов иштирокчисининг педагогик фаолиятини акс эттирувчи видео ролик ва бошқа фаолиятлари баҳоланди.

Иккинчи турда иштирокчилар ўзларининг педагогик концепцияси бўйича тақдимотини намойиш этдилар. Мазкур жараёнда уларга педагогик махоратини, касбий салоҳиятини, ижодий имкониятлари ва қизиқишларини намоён этиш имкони берилди. Танлов комиссияси ўтказилган баҳолаш натижалари асосида 14 нафар ғолиблар аниқланди.

Ҳар бир номинация бўйича танловнинг Республика босқичида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган иштирокчилар танлов ғолиби деб топилди. Хусусан, йилнинг энг яхши ижодкор тарбиячиси” номинацияси бўйича:

I – ўрин Кубаева Мавлуда Бахтиёр қизи

Навоий вилояти, Навоий шахар 26-МТТ тарбиячиси

II – ўрин Кузибаева Насиба Сайдалиевна

Сирдарё вилояти, Гулистон шахар Қувонч номли Хорижий тилларга ихтисослаштирилган МТТ тарбиячиси

II – ўрин Аллаберганова Наргиза Полванназировна

Хоразм вилояти, Хива шахар, 7-МТТ тарбиячиси

III – ўрин Ҳодиева Ойгул Ойбек қизи

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 8-МТТ тарбиячисига насиб этди.

Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2019 касбий кўрик танловининг Республика босқичининг

“Инновацион ва ахборот технологиялари қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича:

I- ўрин Шомансурова Зайнабхон Шокасим қизи

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 560-МТТ тарбиячиси

II – ўрин Тошпулатова Наргиза Абдураимовна

Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар 25-МТТ тарбиячиси

II – ўрин Ачилдиев Жасур Хусанович

Сурхандарё вилояти Шўрчи тумани Давлат хусусий шерикчилик МТТ тарбиячиси

III – ўрин Юлдашева Мухаббат Кодиржановна

Андижон вилояти, Избоскан тумани 4-МТТ тарбиячиси

III- ўрин Гафурова Дилноза Салохиддиновна

Самарқанд вилояти Самарқан шахри 29-МТТ тарбиячисига берилди.

Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2019 касбий кўрик танловининг Республика босқичининг

“Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича:

I- ўрин Ярилкапова Дилноза Болтабаевна

Қорақолпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани 7-МТТ тарбиячиси

II – ўрин Хокимжонова Мафтуна Зоировна

Фарғона вилояти Қувасой шахар 22-МТТ тарбиячиси

II – ўрин Ишкулова Наргиза Шавкатовна

Тошкент вилояти, Қибрай тумани 43-МТТ тарбиячиси

III – ўрин Турдибоева Камола Баходир қизи

Жиззах вилояти Зомин тумани 9-МТТ тарбиячиси ғолиб, деб топилдилар

Республика босқичининг барча иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг мақтов ёрлиғи ва совғалари билан тақдирландилар.

Танловнинг Республика босқичида ҳар бир номинация бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ғолиблар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим” йўналишига ўқишга кириш имтиёзига эга бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигида танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади