Маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш йўлида семинарлар

 

Бугун Фарғона педагогика коллежида МТТ директори ва методистларига мактабгача таълим тизимида маънавий-маърифий ишларнинг янги тизими ва бу борада амалга ошириш лозим бўлган амалий ишлар семинари бўлиб ўтди. Семинарни Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов очиб берди.

Семинар иштирокчиларига “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” доирасида 2021 йил давомида Алишер  Навоий,  Бобур  ижодига бағишланган  маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, болалар учун “Шахзода Бобур” китобини нашр қилиш, болаларда ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида ҳарбий қисмларга саёҳатларини амалга ошириш, “Маҳалла  ва  оила  маънавиятининг мустаҳкамлиги”,  “Оилада  шарқона маънавият” мавзуларида давра суҳбатлари ҳамда оила-махалла-таълим  ташкилоти ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш, МТТ тарбиячилари ўртасида “Энг фаол маънавият  тарғиботчиси” кўрик-танловини ва “Уч  авлод”  учрашувларини ташкил этиш, “Жажжи  юлдузлар”  кўрик-танловини жорий қилиш ва бошқа турли маънавий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганлиги борасида Давлат тили маслаҳатчиси К.Рискулова батафсил сўзлаб берди.  

Шунингдек, Давлат Раҳбарининг ташаббуслари билан соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барпо бўлаётган МТТ ва тарбияланувчилар тўғрисида батафсил статитик маълумотлар берилди.

Маълумот учун: 2021 йилнинг 1 январь холатига мактабгача таълим ташкилотлари сони 2215 тага етказилиб, (853 та давлат, 1362 та нодавлат)  197380 нафар болалар (153.1 минг нафари давлат, 44.2 минг нафари нодавлат) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди. 2020 йилнинг ўзида 505 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қўшимча 16183 нафар болалар қамраб олинди. 

Амалга оширилган ишлар натижасида қамров даражаси 65.3% га етди.