“Мен Ватан ҳимоячиси бўламан!”

Пойтахтимиздаги “Ёшлар ижодиёти” саройида Тошкент шаҳри туманларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Мен Ватан ҳимоячиси бўламан!” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Жумладан, унда “Гулливер” номли 329-сонли мактабгача таълим ташкилоти Яшнобод тумани шарафини муносиб ҳимоя қилди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда болажонлар кўргазмали чиқиш, эркин мавзу ҳамда расм чизиш шартлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Тошкент шаҳри.