МТМ ларда “Маънавият куни” ташкил этилади

Жорий йилнинг 13 апрель куни Мактабгача таълим вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ҳудудий бошқармаларининг Маънавий-ахлоқий тарбия, махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва реабилитация бўйича мутахассислари учун Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган “Бугун ҳар бир ёш болага вақтида тарбия, одоб-ахлоқ ўргатиш – юртга, халққа бўлган муҳаббатини уйғотиш” мавзусида республика ўқув-семинари бўлиб ўтди. Республика ўқув-семинарида ҳудудий бошқармалардан жами 28 нафар иштирокчилар қатнашди. Ўқув-семинари давомида маънавий – маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда таълим муассасаларида “Маънавият куни”ни ташкил этиш, “Мактабгача таълим муассасасида маънавий тарбия масалалари” каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди.