МТТларда Халқаро Олимпия куни нишонланди.

Жорий йилнинг 5 июль куни Ўзбекистон МТТларида тарбияланувчилар ўртасида Халқаро Олимпия кунига бағишлаб “Кичкинтойлар-ширинтойлар” оммавий-спорт мусобақалари ўтказилди. Ушбу тадбирлар “Токио сари йўл” шиори остида ташкил этилган умуммиллий ҳаракатнинг бир қисми бўлиб, ундан мақсад, спортни оммалаштириш орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга жалб этиш самарадорлигини оширишдан иборат. Баъзи МТТларда ушбу мусобақаларда ота-оналар фарзандлари билан бирга иштрок этдилар. Дастурдан шахмат–шашка, югуриш, арқон тортиш каби мусобақалар, миллий анъанавий ўйинлар жой олди. Мусобақа ғолибларига МТТ маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.