МТВнинг сайёр қабули давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти

9-10 декабрь кунлари Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари С.Турғунов Қашқадарё вилоятининг Қарши, Шаҳрисабз шаҳарлари, шунингдек Касби, Қамаши туманлари марказида сайёр қабуллар ўтказди.

Қабуллар чоғида вилоятнинг Қарши, Ғузор, Касби, Косон, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Деҳқонобод, Шаҳрисабз, Китоб, Яккабоғ, Муборак, туманларининг 100 га яқин аҳолисининг мурожаат, муаммо ва таклифлари ўрганиб чиқилди. Уларнинг асосий қисмини ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилоти қуриш, оилавий МТТлар ташкил этиш, қурилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, мавжуд МТТларни реконструкция қилиш каби масалалар ташкил этди. Муаммоларнинг 65%ни жойларда ижобий ҳал этилишига эришилди.

Шунингдек, сайёр қабул доирасида С.Турғунов Миришкор туманининг Гулшан қишлоғида бўлди ва унинг аҳолиси билан учрашди. Қишлоқ аҳолисининг собиқ 8-сонли мактаб биносида МТТ ташкил этиш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати вазирнинг биринчи ўринбосори томонидан ижобий ҳал қилинди.