Председатель СФ Федерального Собрания РФ Валентина Матвиенко посетила ДОО № 44 «Бахтли болалик» Сергелийского района.

Вазир, учрашув чоғида, вазирлик ташкил этилган йиллар давомида эришилган натижалар ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2017-2020 йиллардаги халқаро ҳамкорлиги ҳақида сўзлаб берди ҳамда Буюк Британиянинг ушбу соҳадаги тажрибасини юқори баҳолади.

Жаноб Торлот мамлакатда мактабгача таълимни ривожлантиришдаги давлат сиёсатини юқори баҳолаб, Ўзбекистондаги Британия кенгаши билан ҳамкорликда ушбу соҳани ривожлантиришга, шу жумладан, Британия хусусий инвесторларини жалб қилиш, мактабгача таълим соҳасида IT-ечимларни ишлаб чиқишда маслаҳатлар бериш бўйича ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Агриппина Шин ташаббуслар учун миннатдорлик билдириб, қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликдаги ишларни бошлашни таклиф этди:

– масофавий ўқитиш йўли билан рақамли педагогикани жорий қилиш ва таълим медиамаҳсулотларини ишлаб чиқиш;

– «ILK QADAM» давлат ўқув дастурини илғор Британия тажрибасини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш.

Жаноб Торлот, учрашув якунида, А.В. Шинни 2020 йил май ойида Лондонда бўлиб ўтиши режалаштирилган Таълим ва рақамли иқтисодиёт бўйича бизнес анжуманда иштирок этишга таклиф этди.

Томонлар мактабгача таълим соҳасида ўзбек-британ ҳамкорлигини ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олдилар.