Сирдарё вилоятида хусусий ва давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони қанча?

Ҳозирги вақтда республикада 9774 МТТ (улардан: давлат – 5832, нодавлат – 3942 (хусусий-753, ДХШ – 419, оилавий – 2770) ўз таълим ва тарбиявий фаолиятини олиб бормоқда.

Маълумки, 2018 йилда болаларнинг мактабгача таълим қамрови 34,4 фоизни ташкил этди. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига кўра, давлат МТТда яратилган ўринлар сони 40,5 фоизгача боғча ёшидаги болаларни қамраб олишга имкон беради.

Мазкур натижаларга ҳар бир вилоятда МТТ сонини кенгайтириш учун амалга оширилган комплекс чора-тадбирлар туфайли эришилди. Шу тариқа,Сирдарё вилоятида мавжуд МТТ сони 239тага етди, улардан 19таси реконструкция қилинди ва 1таси янги қурилган.