Суриядан қайтган болалар учун байрам

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Суриядан қайтган болалар учун байрам уюштириб берди 2019 йил 1-июн куни Мактабгача таълим вазирлиги 2019 йил 30-май куни Яқин Шарқда узоқ давом этган қуролли можаролар ҳудудларидан қайтган аёллар ва болалар учун байрам ташкил этди.

Шаҳноза Мирзиёева қайтиб келган аёллар билан суҳбатлашар экан, уларнинг бошдан кечирган воқеаларини тинглади ва саволларига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир бола, унинг қаерда туғилганлигидан қатъи назар, давлат ҳимояси остида бўлади, оналари эса психологик ва ижтимоий ёрдам билан таъминланади.