Тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиши ва билим олиши учун барча шароитларни яратишга катта эътибор бериб келмоқда ва маҳаллий бозорда ўзини ҳалол ва ишончли эканлигини кўрсата олган ҳамкорларни ушбу жараёнга жалб этиш тарафдори.

Шу муносабат билан келажакда мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш мақсадида, мебель ва жиҳозлар ишлаб чиқариш нархларини аниқлаш учун ташкил этилаётган маркетинг ўрганишларида иштирок этишга таклиф қилади.

Керакли мебель ва жиҳозлар рўйхати илова қилинмоқда.

Иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлардан маҳсулотлар ва уларнинг нархлари кўрсатилган каталогни қуйидаги манзилга юборишни сўраймиз:
d.umarkhanova@mdo.uz
jihoz2@mdo.uz